Нашрда Хива шаҳрида уч кун давом этган сайлда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида етиштирилган 50 дан ортиқ турдаги қовун навлари намойиш этилгани  маълум қилинган.

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Хоразм вилояти ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда 66 та павильон ўрин олган бўлиб, унда фермерлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Хусусан, тадбир давомида минг тоннадан ортиқ турли қовун, 400 тонна қизил тарвуз, 200 тонна қовоқ, 100 тонна қуритилган мевалар павильонларда жойлаштирилди", - қайд этади Миср газетаси.

Мақолада таъкидланганидек, меҳмонлар фестивалда тақдим этилган сариқ тарвуз турларини ҳам  татиб кўришлари мумкин бўлди. "Халқаро фестивал якунида иштирокчилар орасидан бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди  ва уларга  давлат томонидан мукофот сифатида автомобиллар топширилди", - деб ёзади "Ахбар ал-Йаум".