Олиб борилаётган қазишма ишлари Ахсикент ва Варзик тамаддуни Рим цивилизациясидан устунлигини яққол исбот этмоқда. Бундан уч йил бурун Италия сафарида бўлган олимлар икки минг йил бурун Рим империя давридаги ирригация тизими – осма сув йўллари усти очиқ сув иншооти – акведукларни кўришганини айтишган эди. Буни қарангки, Рим империяси давридаги ирригация тизимидан-да қадим ва мураккаб сув иншоотлари айнан Наманганда топилди. Бу воқеа менга фахр-ифтихор бағишлайди.
Дарҳақиқат, Ахсикентда айнан шу даврга оид сопол қувурлардан иборат, мураккаб муҳандислик тизимини кўришингиз мумкин. Бунинг учун сиз Наманганга - Ахсикент очиқ осмон остидаги музей мажмуасига келишингиз лозим.
Чустнинг Варзик қишлоғидаги топилмалар эса бизни бундан-да ҳайратга солди. Тангритоғ – Тянь Шань тог этакларидан Бибионага қадар шундай сув коммуникацияси барпо этилганки, у ҳозир ҳам аҳоли учун беминнат хизмат қилмоқда.
Ер остида улкан гранит харсангтошлар йўнилган ҳолатда қувур шаклига келтирилган. Бу ичимлик суви тармоги шундай пухта барпо этилганки, юзлаб километрга сув йўқотишларсиз етиб борган. Бундан ўн йил бурун Варзик дала карталари ўртасидан закан-зовур қазиш пайтида ана шу сув тармоғи топилади ва ундан сув келиб тургани кўринади. Ана шу жойга бетон ҳимоя воситаси ўрнатилиб, суви метал қувурларда аҳолига йўналтирилади.
Бундан бир ой муқаддам шу закан-зовурдан юз метр нарида суньий кўл қазиш пайтида гранит харсанг тошдан барпо этилган сув тортиш тармоғи, замонавий тилда айтганда қувурлар топилди. Ушбу топилмаларни сақлаш ва авлодларга етказиш муҳим ахамиятга эгадир.
“Намангантуризм” бошқармаси бошлиғи ўринбосари