Тадбиркор аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бормоқда? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти:

- савдо соҳасида – 14 147 та;

- хизматлар соҳасида – 10 057 та;

- саноатда – 5 543 та.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 22,6 триллион сўмни ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 триллион сўмга ошган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 472 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.