Брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева шу мавзуда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, Республикадаги 9 348 та маҳаллада шунча хотин-қизлар фаоллари фаолият олиб бормоқда. Фаолларнинг 7 644 нафари олий, 1 704 нафари эса ўрта-махсус маълумотли хотин-қизлар.

Маҳаллаларда хотин-қизлар балансини шакллантирилди ва «Хотин-қизлар баланси» платформаси яратилди.

Шунингдек, Нилуфар Жумаева маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Жумладан, 644849 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га киритилгани,  6 тоифа бўйича, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ишсиз хотин-қизларга кўрсатилган моддий-тиббий ёрдам ҳақида гапириб берди. Низоли оиларларни яраштириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Озода Худойбердиева,

ЎзЖОКУ талабаси