Бугунги кунда Чилонзор туманида барча маҳаллалар кесимида «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда. Жумладан, Ал-Хоразмий маҳалласида ҳам бу дафтарга 8 нафар аёллар киритилган.

Шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган Нодира Кенжаева ҳам илгаридан тадбиркорлик бўйича иш бошлашни режа қилиб  юрарди. Лекин ишни бошлаш учун сармоя топишда қийналиб турганди.

Бугунги кунда аёлларга берилаётган имкониятлардан фойдаланган Нодира Кенжаеванинг режалари амалга оша бошлади. Унга маҳалла томонидан махсус йўлланма тақдим этилиб, «1+1» дастури асосида тадбиркорлик курсида таҳсил олди.

Ҳозирда имтиёзли кредитни кўлга киритиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган Нодирахон қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, озиқ-овқат дўконларига етказиб бермоқда, деб хабар беради Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.