Унга кўра, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали амалга оширилади.

Миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш my.gov.uz сайти орқали амалга оширилгани сабабли талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланади.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;
65 - 69,9 балл олган талабгорга — А даража;
60 - 64,9 балл олган талабгорга — B+ даража;
55 - 59,9 балл олган талабгорга — B даража;
50 - 54,9 балл олган талабгорга — C+ даража;
46 - 49,9 балл олган талабгорга — C даража.

А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади.

B+, B, C+, C даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорционал балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.