Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 20 июл куни Тошкентнинг 2 та туманида "свет" ўчирилади.

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Олмазор тумани: «Сағбон», «Ғани Аъзамов», «Чимбой», «Гузарбоши», «Намуна» ҳамда «Олтинсой» МФЙларининг қисман ҳудудларидаги айрим кўчаларида соат 04:00 дан 12:00 гача;

Чилонзор тумани: «Лутфий» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.