Таъкидланишича, 24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Ҳудудларда ҳарорат +41…+44 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Жумладан:

24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +41...+42 даражагача;

24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +42...+44 даражагача;

25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида +41...+42 даражагача кўтарилади.

24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.