Давлат статистика қўмитаси томонидан, мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида, 2022 йил 28 декабрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Суякли мол гўшти 48 000 сўмдан 78 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Навоий шаҳрининг «Саҳоват бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (48 000 сўм).

Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослаштирилган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 78 000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган расталарда мол гўшти минимал 50 000 – 55 000 сўмга сотилмоқда. 

Қўй гўшти 55 000 сўмдан 91 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал (55 000 сўм, арзонлаштирилган расталарда), шунингдек, максимал (91 000 сўм, хусусий тадбиркорлар расталарида) нархи ҳам кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» рўйхатга олинган.

Картошка 3 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Навоий шаҳрининг «Саҳоват» бозори, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори» ва Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори»да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (3 000 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди. Ушбу бозорлардаги арзонлаштирилган расталарда сотилаётган картошкани минимал 3 500 – 4 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Пиёз 3 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3 000 сўм) рўйхатга олинди.

Максимал нарх сифатида эса, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (6 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда пиёзни минимал 3 500 – 4 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Сабзи 2 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (2 000 сўм) қайд этилган.

Сабзи маҳсулотининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 5 000 сўм даражасида қайд этилган. Ушбу бозорларда сабзининг минимал нархи 2 000 – 4 500 сўмни ташкил этди.

Тухум 10 000 сўмдан 17 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (10 000 сўм).

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (йирик сараланган тухум 17 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 11 000 – 14 000 сўмни ташкил этган.

Гуруч 6 000 сўмдан 27 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» («Нукус-2» ва бошқа маҳаллий навли гуручлар, 6 000 сўм) қайд этилган. 

Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» да 27 000 сўмдан кузатилди («Лазер» навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорда гуручнинг минимал нархи 10 000 сўмни ташкил этган. 

Ўсимлик ёғи 16 000 сўмдан 30 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 16 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозордаги хусусий тадбиркорлар расталарида ўсимлик ёғини 24 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин. 

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 30 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда ўсимлик ёғини минимал 18 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Шакар 11 000 сўмдан 14 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори» ва Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори»да арзонлаштирилган расталарда (11 000 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (14 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда шакарни минимал 11 000 – 12 000 сўмга ҳам харид қилиш мумкин.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).