2003-2012 йилларда Урганчдаги 5 сонли мактабда таҳсил олган қизнинг кўнглида санъатга меҳр, болалигидан уйғонган бўлиб, ўқувчилик йиллари кўплаб шеърлари “Ғунча”, “Гулхан” каби болалар ва ўсмирлар журналлари, ҳамда бир қатор газеталар ва китобларда ҳам чоп этилган.

Бошланғич мактабни тамомлагач, Азиза санъат йўналишидаги эмас, балки Урганч Иқтисодиёт коллежи талабаси бўлди. 2012-2015 йилларда мазкур коллежда ўқиш даврида ҳам, Азизани санъатга бўлган қизиқиш ва интилиш бир зум ҳам тарк этмади. 2014 йилда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Хоразм Маликаси” танлови ғолибаси бўлгани, унинг учун санъат оламига очилган ўзига хос эшик бўлди. Чунки, бу ғолибликдан сўнг, уни хонандалар ўз клипларига таклиф қила бошлашди.

Азиза Ражабова хонандалардан Бунёдбек Саидовнинг “Сарамисан”, “Уммон” гуруҳи хонандаси Шохрухнинг “Уммон”, Дилмурод Султоновнинг “Ойша”, Наврўз Собировнинг “Бика”, Бекзод Жўраевнинг “Инстаграм”, Наврўз Собировнинг “Бурмак”, Достон Ибодуллаевнинг “Сара”, “Сара 2” ва “Гулим”, Камрон Собуровнинг “Чемодан”, Зафар Қурбонбоевнинг “Чиройлигим” клипларида суратга тушди.

2016 йилдан бошлаб у Хоразмнинг ҚВЗ Дипломат жамоаси билан биргаликда концертлар бериб, томошабинлар меҳрини қозонди.

Шундан сўнг, Азиза Ражабова яккахон хонандалик фаолиятини бошлашга аҳд қилиб, “Севаман” ва “Айбламагин” қўшиқларини куйлаб, уларга клип ҳам суратга олдирди.

Азиза Ражабова ҳозирда Тошкент Ахборот Технологиялари университетнинг 3 курс талабаси. У ижод билан бирга, таҳсил олишни ҳам баробар олиб бормоқда.

Бугунги кунгача Азиза Ражабова 30 дан ортиқ клипларда суратга тушди, ҳамда 3 та сериалда яъни, “Кўча”, “Дайди қизнинг дафтари” ҳамда, “Қил устидаги тақдир” сериалида, ўзига хос ролларни ижро қилди. У куйлаган “Айбламагин” таронаси “Қил устидаги тақдир” сериали саундтреки ҳамдир.

Азиза Ражабова ҳаётда мақсадлари сари интилувчан қиз бўлиб, шеър ўқишни, қўшиқ куйлашни севади. Келажакда машҳур санъаткор бўлиш ниятида бўлиб, орзусига эришиш учун тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда.