Унда, шунингдек, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Осиё тараққиёт банки, «5 пойтахт», «Green Business Innovation» компаниялари вакиллари, фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Суҳбат чоғида лойиҳани амалга ошириш жараёни, қурилишнинг навбатдаги босқичи доирасидаги ишларга тайёргарликнинг бориши, шунингдек, Шеробод шаҳри ва унга туташ ҳудудлар бўйлаб юқори вольтли линияларни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Лойиҳанинг техник параметрлари ҳар томонлама таҳлил қилингандан сўнг уни ўз вақтида амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 январдаги ПҚ-85-сонли қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида БААнинг «Masdar» компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти.