Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Багам оролларидаги акулалар қонида кокаин, кофеин ва оғриқ қолдирувчи воситалар изларини аниқлади.

Гап жоинворларнинг хулқ-атворидаги ўзгариш эмас, балки денгиз экотизимларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётган океан ифлосланишининг натижаси ҳақида бормоқда.

Тадқиқот Багам ороллари, Бразилия ва Чили олимлари томонидан ўтказилди, улар Эльютера ороли яқинида овланган 85 та акуланинг қон намуналарини таҳлил қилишди. Улардан 28 тасида турли моддалар излари топилди. Кофеин энг кенг тарқалган эди, аммо иккита ҳолатда кокаин ҳам аниқланди.

Парана Федерал университети биологи Наташа Восникнинг сўзларига кўра, акулалар сувдаги нотаниш нарсалар, хусусан, тасодифан гиёҳванд моддаларга дуч келиб, уни ютиб юбориши мумкин. Хусусан, йиртқичлар денгизга тушиб қолган кокаин пакетларини тишлаши мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди.

Гиёҳвандлик воситаларидан ташқари, намуналарда асетаминофен ва диклофенак каби дори воситалари ҳам топилган. Бу океанда тобора кўпроқ фармацевтика ва кимёвий ифлослантирувчи моддалар тўпланиб бораётганини тасдиқлайди, улар чиқинди сувлар орқали у ерга тушиб қолади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, акулалар машҳур сайёҳлик ва дайвинг уюштириладиган жойлар яқинида овланган. Круиз кемаларидан тозаланмаган чиқинди сувлар ва туризмнинг умумий ўсиши ифлосланишнинг мумкин бўлган сабаблари сифатида келтирилган. Шунга ўхшаш муаммолар бошқа минтақаларда ҳам қайд этилган, хусусан, Бразилия қирғоқлари яқинидаги акулаларда аввалроқ кокаин излари топилган.

Тадқиқотлар тарихида илк бор акулаларда кофеин аниқланди ва айнан Багам оролларидаги акулаларда кокаин биринчи марта тасдиқланди.

Олимлар ҳозирда бу моддаларнинг ушбу денгиз йиртқичларининг соғлиғига қандай таъсир қилишини аниқлай олмаяпти. Бироқ, дастлабки маълумотлар организм токсинларни йўқ қилишга уриниши билан стресс даражасининг ва энергия сарфининг ошишини кўрсатмоқда, деб хабар берди korrespondent.net.

Тадқиқот муаллифлари чиқинди сувларни тозалаш устидан кучлироқ назорат ўрнатишни ва фармацевтика ифлосланишининг денгиз ҳаётига таъсирини ўрганиш бўйича кўпроқ тадқиқотлар ўтказишни талаб қилмоқда.