Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 30 январ куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресида Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти этиб қайта сайланди.
Маълум қилинишича, Баҳодир Қурбонов мазкур лавозимни 2025 йил февраль ойидан бошлаб эгаллаб келмоқда ва келгуси даврда ҳам ассоциация фаолиятига раҳбарлик қилади.
Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президенти лавозимларини сақлаб қолди.
Конгрес доирасида футбол соҳасида коррупцияга қарши курашиш, шунингдек, иқтидорли ёш футболчилар учун адолатли ва шаффоф имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.