Шу йилнинг 2-7-июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган 34-"Алтин Карагöз" халқаро фестивалида Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли ҳам иштирок этди. Фестивалда фахрли 3-ўринни эгаллаган ансамблимиз чиқишлари фестивал қатнашчилари томонидан алоҳида алоҳида эътироф этилди.
Фестивал доирасида 22 давлатдан ташриф буюрган ансамбллар ўзларининг миллий халқ рақслари билан иштирок этди.
Фестивал том маънода Бурсада дунё рақсларини бирлаштирган нуфузли тадбир сифатида тарихга муҳрланди, деб ёзяпти Маданият вазирлиги матбуот хизмати.