Навоий вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди. Тадбири давомида Нурота туманидаги 5 нафар фуқаро томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари”га зид равишда белгиланган сонидан ортиқча илмоқлар билан балиқ овлаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан 5 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 5 575 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.