Шунингдек, йиғилишда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшларга деҳқончилик учун ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ажратиш вазифаси қўйилган.

Балиқчи туманидаги «Шеробод» ҳамда «Сортепа» маҳаллаларида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар иштирокида семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими Ж.Абдурайимов экин ерларидан оқилона фойдаланиш эвазига мўл ҳосил яратиш хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жараёнда деҳқончилик қилишни мақсад қилган ёшларнинг 100 нафарига «Шераличек» массивидаги экин ерларидан 10 сотихдан ажратиб берилди.

Ёшларга экин майдонлари ажратиш ишлари туманнинг барча массивларида давом эттирилади.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ