Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да жами 45 та амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган. Мазкур йўл харита ижросининг назорати “anticor.ijro.uz” электрон дастури орқали амалга оширилди.
Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Коррупцияга қарши ички назорат тизими (комплаенс-назорат) томонидан яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича ISO 37001 халқаро стандарт талаблари асосида вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ 18 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Шунингдек, 2020-2021 йиллар давомида Ҳудудий бандлик бош бошқармалари ҳамда тасарруфий ташкилотларда “комплаенс назорат” тизими жорий этилиб, масъул ходимлар тайинланган. Ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган бўлиб, коррупцион хавф-хатар даражасининг пасайишига эришилди.
Малакали ходимларни тайёрлаш ва уларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида назарий ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими ходимлари малака ошириш жараёни билан боғлиқ ўқув семинарлар жадвали тасдиқланди.
2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Бош прокуратура Академияси томонидан комплаенс-назорат ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсида вазирлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий комплаенс-назорат мутахассислари малакаси оширилди.
Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча мажбуриятлар киритилди.
2021 йил октябрь ойида Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида аниқланаётган коррупцион ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
2020 йил давомида, жами 44 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилган шундан, 19 та ёзма фукаро мурожаати, 25 та оғзаки фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, шундан 22 та холатда коррупция ҳолатларининг олди олинди, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ишчи тартибда ҳал этилди ҳамда масъул ходимларга нисбатан чоралар кўрилди. 8 та қонунбузарлик ҳолатларида вазирлик тизими ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
2021 йил давомида, жами 32 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилган, шундан 27 та ёзма фуқаро мурожаати ва 5 та оғзаки фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, 5 та ҳолатда коррупция ҳолатларининг олди олинди, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ишчи тартибда ҳал этилди ҳамда масъул ходимларга нисбатан чоралар кўрилди. 17 та қонунбузарлик ҳолатларида вазирлик тизими ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
“Комплаенс назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида жами 5 та ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижалари юзасидан киритилган маълумотномалар асосида 2 та тасарруфий ташкилотнинг ташкилий тузилмаси тўлиқ ўзгартирилиб, манфаатлар тўкнашувига олиб келувчи ҳолатлар тўлик бартараф этилди хамда ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди ва 5 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Бугунги кунда, Комплаенс назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида 3 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, хизмат текшируви натижалари бўйича тизим ташкилотларига тегишли кўрсатмалар берилди. Вазирлик веб сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда коррупция қарши курашиш бўйича алоқа каналлари эълон қилинди, шунингдек, Ижтимоий тармоқларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири аҳоли ва вазирлик ходимларига мурожаат билан чиқди: Сиз Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, mehnat.uz сайти орқали “онлайн маслаҳатчи”га ёки 71-200-06-00 рақамли “Ишонч телефонига” орқали бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.