Учрашув чоғида икки давлатлар ўртасида АКТ соҳасида, жумладан, IT тадбиркорлик ва IT таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонга IT хорижий компанияларни жалб этиш учун барча шароитлар яратиляпти. Шунингдек, учинчи давлатларга IT экспортни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида икки давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.