Поезд ҳалокати тунда Газипур туманида содир бўлди. “Мохангандж” поезди Майменсингх шаҳридан пойтахт Даккага йўл олган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолатга темир йўлга атайлаб шикаст етказилгани сабаб бўлган. Етти вагон, жумладан, локомотив рельсдан чиқиб кетган.

Ҳодиса жойига яқин ўрмонда газ баллони топилган. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Фавқулодда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда поездлар ҳаракати тўхтатилди, деб хабар беради tass.ru.