Унда истеъмолчи, ҳар бир оила тадбиркор лойиҳаси доирасида қуёнчиликни ривожлантиришга кредит олиш мақсадида туман марказида жойлашган тижорат банкига мурожаат қилиб, броллер жўжалар етиштириш учун 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик 3 томонлама кредит шартномаси имзолайди.
Таьминотчи томонидан жўжалар ва уларнинг озуқалари фуқаронинг хонадонига келтириб берилган бўлсада, банк томонидан шартномада белгиланган пуллар орадан анча вақт ўтишига қарамай, ҳисоб рақамига тушмаганлигидан норозилик билдиради. Истеъмолчи банкка мурожаат қилганда эса банк ҳодими турли баҳоналар орқали пулни тушириб бермаётганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат, Федерациянинг Кармана туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида шартномада кўрсатилган 20.000.000 (йигирма миллион) сўм маблағ таъминотчи ҳисоб рақамига тушуриб берилишига эришилди.
Ана шундай мурожаатлардан яна бири — Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро О.Ақчабаева томонидан келган бўлиб, истеъмолчи “Шона” маиший техника дўконидан кредитга эхтиёжи учун “Samsung J2” қўл телефонини сотиб олган. Кредит миқдори 2 350 000 (икки миллион уч юз эллик минг) сўмни ташкил қилган.
Бироқ, тижорат банки томонидан истеъмолчига қўшимча 18 922 917 (ўн саккиз миллион тўққиз юз йигирма икки минг тўққиз юз ўн етти минг) сўмга кредит фоизи тўлашлиги тўғрисида хат келганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, қўшимча 18 922 917917 (ўн саккиз миллион тўққиз юз йигирма икки минг тўққиз юз ўн етти минг) сўм маблағ истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамиятлари
Федерацияси ахборот хизмати