Маълум бўлишича, бўлим иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судиининг 2021 йил 18 январдаги 2-1601-2003/7328-сонли ижро варақасига асосан қарздор “АBU TEX” МЧЖ ва бошқалардан ундирувчи “Асакабанк” Наманган филиали АЖ фойдасига жами 605.922.217 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан жори ййилнинг 2 март куни ижро иши юритиш қўзғатилиб, кредит қарздорлигини ихтиёрий тўланиши учун
15 кунлик муддат берилган.
Қарздор жамиятга ижро ҳужжатида белгиланган қарздорликни тўлиқ қопланмаган тақдирда, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилиши, маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилиши бўйича берилган тушунтиришлар берилган.
Жамиятдан 605.922.217 сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди, ижро ҳужжати тамомланди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси