Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. М.А., ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан номаълум шахс онлайн кредит расмийлаштирганлигини ва ушбу кредит билан жами 4.900.000 сўм пулларни ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Жиззах вилоятида Жиззах шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., А.Ф. эканлиги аниқланган.
А.Ф. жабрланувчини таниши бўлиб, унинг мобил қурилмасидан сездирмасдан смс-хабарнома орқали банк карта бошқарувини қўлга киритиб онлайн кредит расмийлаштирганлиги ва мазкур пулларни ўз пластик рақамига ўтказиб олиб шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
А.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.