Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» аҳолини оғиз орқали юбориш учун мўлжалланган суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги «BAR-VIPS» препаратининг 520723 серияси сертификатлаштирилмаганидан огоҳлантирмоқда.
Айни пайтда марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 15 минг 799 та дорихона фаолият юритаётган бўлса, бу дорихоналар пештахталарида «BAR-VIPS» препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси буткул олиб ташланмаган бўлиши мумкин.