Унда Ўзбекистон Републикаси Молия, Ташқи ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари иштирок этмоқда. Конференцияда кексаларнинг ёшидан қатъий назар, ажралмас ва барча инсонларга хос бўлган ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш, кекса одамларнинг салоҳиятини тан олиш, уларнинг узоқроқ ишлаш муддати ва меҳнат қобилиятини рағбатлантириш, бунда муносиб қаришни таъминлаш масалалари муҳокама қилиняпти.
Мазкур конференцияда Германия, Франция, Австрия, Швейцария, Нидерландия, Словения, Исроил каби 50 дан зиёд мамлакатларнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги илғор тажрибага эга мутахассислари иштирок этяпти. Тадбир доирасида БМТ Европа Иқтисодий ташкилоти комиссиясининг ҳудуддаги қарилик муаммолари бўйича 2017-2022 йиллар учун Мадрид халқаро ҳаракатлар режаси ижроси таъминланиши юзасидан умумлаштирувчи ҳисоботининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Анжуман очилишида сўзга чиққанлар ижтимоий ҳимоя соҳаси олдида турган янги муаммоларга мувофиқ ижтимоий таъминотни ислоҳ қилиш зарурлиги ва ушбу соҳадаги мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, анжуманнинг аҳамияти ҳам шу нуқтаи назардан қайд этилди.
Тадбирда Европа мамлакатлари вакилларининг ижтимоий ҳимоя ва пенсия тизимидаги сўнгги янгиликларга ва ислоҳотларга бағишланган маърузалари билан қатнашишлари ҳамда мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.