Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров, БМТ томонидан ҳар бири аниқ ва манзилли вазифаларни ўз ичига олган «2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари» қабул қилингани ва унинг Президентимиз Фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»даги ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бирида белгиланган ислоҳотларнинг кенг қамровли дастурини амалга оширишда муҳим ҳаракатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши қайд этиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқини амалга оширишларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот ошкоралигини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг асосий эркинликлари ҳимоясини таъминлаш долзарблиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда давлат харидлари доирасида товарлар ва хизматларни етказиб берувчиларни танлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар беришни тақиқлаш ва тўғридан-тўғри музокаралар орқали шартномалар тузишни кескин камайтириш, «my.sud.uz» платформасини соддалаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқиш, Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларнинг фаолиятини молиялаштириш, такомиллаштириш, уларни мутахассислар билан таъминлаш, махсус қўлланмалар ва стандартларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Йиғилиш якунида масъул вазирлик, идора ва экспертлар иштирокида тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.