Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилаяпти.
— Ўзбек ва қозоқ халқи бир илдиздан сув ичган халқ, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазирларнинг қўшма баёнотида. — Кўҳна тарих қаърига назар ташлар экансиз, халқларимизнинг ҳар жиҳатдан бир-бирига кўмакчи ва ишончли йўлдош бўлиб келганига доир мисоллар жуда ҳам кўп топилади. Бугун эса муҳтарам Президентларимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Кемелевич Тоқаев бошчиликларида Ўзбекистон ҳам, Қозоғистон ҳам барқарор тараққиёт йўлида жадаллик билан одимлаб бораётгани икки мамлакат ривожи, икки миллат равнақига хизмат қилади.