



Халқимизда “Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади”, деган мақол бор. Баракаси, тинчлиги ва хотиржамлиги ариган оилада эса фаровонлик бўлмайди. Бир оиланинг равнақи мамлакат тараққиётига дахлдор экани ҳам шундан.



Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.




Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оилавий ажримларни олдини олиш борасида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ёшлар ойилиги доирасида жорий йилнинг 9 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Болалар мусиқа ва санъат мактаби ва Боёвут тумани “Истиқлол” маҳалласиида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат тарғиботчилар” жамияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан билан биргаликда “Бахтли оила” профилактик акцияси ўтказилди.


Акция доирасида ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларнинг муаммоларини батафсил ўрганиш, оиладаги муаммоларни ечимига тизимли ёндашган ҳолда уларни ҳал этиш, оилавий ажримларни барвақт пофилактикасини амалга ошириш ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш мақсадида амалий семинар, якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.


Семинарни Республика Маьнавият ва маьрифат маркази кошидаги “МАЬРИФАТ” тарғиботчилар жамияти аьзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор, Халкаро тоифадаги спикер Ж.Шермухамедова олиб бордилар.

Тадбирга ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар, турмуш қуриш арафасида бўлган йигит-қизлар ҳамда туманда истиқомат қилувчи намунали оила вакиллари иштирок этишиб, келин-куёв, қайнона-келин, қайнота-куёв, қудалар ўртасидаги муносабатлар юзасидан амалий тушунчалар бериб ўтилди. Акция қизиқарли суҳбатлар, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.



Акция сўнггида “Бахтиёр оила-бахтли келажак” учрашуви ташкил этилиб, 20,30,40 йил давомида намунали ҳаёт кечириб келаётган Тоғаев, Юнусов, Эрназаровлар (Сайхунобод тумани) ҳамда Маркаев, Ғофуров ва Мирзаевлар (Боёвут тумани) оиласига эсдалик совғалари топширилди.
Анвар ТУЙЧИЕВ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти
Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси