Умумий майдони 7 гектарни ташкил этадиган мазкур корхонада йилига 450 минг куб қурилиш моллари (газобетон ва бошқа қурилиш материаллар) ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб, корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 28 млн 600 минг долларни ташкил этади.
Германия ва Туркия давлатларидан келтирилган замонавий техникалар билан жиҳозланган корхонада 150 нафар маҳаллий аҳоли ва ёшлар доимий иш билан таъминланади.
Корхонанинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.