Мазкур поездлар жорий йил 24,26 декабрь кунлари Тошкент - Ургенч, шунингдек, 25,27 декабрь кунлари Ургенч - Тошкент йўналишида 2 мартадан қатновини амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати. Хабарда шунингдек, қўшимчача маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги маълум қилинган.