Республикамиздаги барча олий таълим муассасалари ёшлар масаласида маҳаллалар билан ҳамкорлик олиб бормоқда.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Чилонзор туманидаги Боғзор, Бешчинор, Оқтепа, Халқлар дўстлиги, Чўпонота, Дилобод, 1-Қатортол, Нафосат, Шуҳрат, Катта Қозиробод маҳаллалари бириктирилган.

Ушбу маҳаллаларда яшовчи ёшларни касбга йўналтириш, ҳунармандчилик, спорт, хорижий тиллар, ментал арифметика тўгаракларига жалб қилиш ҳамда иш билан таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан университет томонидан “Китоб карвони” акцияси доирасида 10 та маҳалла кутубхоналарига ва болаларга 2400 дан ортиқ китоб тақдим этилди.

Байрам муносабати билан Чилонзор туманидаги Шуҳрат, Боғзор, Оқтепа маҳаллаларида болажонлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.