Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйига борди.
Ташриф чоғида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олинди.
Болалар билан суҳбат чоғида уларнинг орзу-истаклари тингланди, совғалар улашилиб, самимий тилаклар билдирилди.