Спортнинг миллий кураш тури бўйича ўтказилаётган мусобақа 18-19 февраль кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мусобақадан кўзланган мақсад ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизимларини жорий этиш, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат.
Бугун Бекобод шаҳар БЎСМ кураш залида саралаш мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унда 50 нафардан ортиқ ёшлар 5 та вазн тоифасида иштирок этяпти.
Эслатиб ўтамиз финал беллашувлари 19 февраль куни “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.