«Минскпромстрой» акциядорлик жамияти томонидан қурилиш соҳасида ишчи кучига бўлган талаб, меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Учрашувда Беларусь Республикасида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда танлаш ва ишга жалб этишга келишиб олинди.
Маълумот учун, 6-7 октябрь кунлари соат 10:00 да Беларусь иш берувчилари томонидан Наманган ва Фарғона вилоятларида танлов ўтказилади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, хабар орқали танлов ўтказиладиган ҳудудлар ва аниқ манзиллар келтирилади.