Поезд таркибида ёғочни қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга товарлар ташилмоқда. Юкларнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит тарзда Қирғизистон ва Тожикистонга етказилади.

Поезд қарийб 4 000 километр узунликдаги йўналишни атиги 7 суткада босиб ўтиб, Беларусь ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги экспорт-импорт юкларининг тезкор ва самарали етказиб берилишини таъминлайди.

Иккинчи поезднинг жўнатилиши янги транспорт-логистика хизматига бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади ҳамда Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтувчи мазкур йўналишнинг самарадорлигини тасдиқлайди.