Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига Янгибоғ МФЙ ҳудудига чиқинди ташлангани муҳрланди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликни фуқаро С. Д. содир этгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар 330 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.