Кеча футбол бўйича Европа Миллатлар лигасининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Бельгия миллий термаси польшаликларни 6:1 ҳисобида енгди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Польша миллий термаси расмий ўйинларда ҳеч қачон ўз дарвозасидан бирданига олтита тўп ўтказиб юбормаган.
Уэльс ўз майдонида нидерландларга 1:2, Ирландия ўз майдонида Украинага 0:1 ҳисобида ютқазди. Шотландия ўз уйида Арманистон термаси дарвозасига иккита жавобсиз тўп киртди.
Бугун Миллатлар лигасида бўлиб ўтадиган навбатдаги тур ўйинларида Португалия – Чехия, Швейцария – Испания, Норвегия – Словения, Швеция – Сербия, Гибралтар – Болгария, Греция – Кипр, Косово – Шимолий Ирландия, Шимолий Македония – Грузия ва Мальта – Эстония термалари ўзаро куч синашади.