Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра:
Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейини давлат муассасаси шаклида;
Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Нукус шаҳар, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари мол-мулки ва бошқа моддий бойликлари билан биргаликда бир ой муддатда музейга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминлайди.
Самарқанд шаҳар, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилади.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда музей ва уй-музейга сайёҳларни кенг жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей ва уй-музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдиради.