Шунингдек, “сиёсий трансформация” индикаторида 2018 йилда 129 та мамлакат орасидан 3.17 балл билан 115 ўринни эгаллаган бўлсак, 2020 йил ҳисоботига кўра, 137 та мамлакат орасида 3.63 баллга юқорилаб, 105 ўринни қайд этдик.

Экспертлар томонидан “қонун устуворлиги”, “демократик институтларнинг барқарорлиги”, “Сиёсий ва ижтимоий интеграция” ҳамда “сиёсий иштирок” суб-индикаторларида сезиларли даражада яхшиланишга эришилгани эътироф этилди.