Мазкур йиғилишда сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлидаги эзгу ва улуғвор ғояни амалга ошириш учун юртимиздаги олимлар ва тадқиқотчиларга, ёш авлодга кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун энг аввало, буюк алломаларимизнинг илмий асарларини мукаммал ўрганиш, улар асосида янги ғояларни илгари суриш, бу йўлда, айниқса, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Ал-Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Али Ибн Сино каби алломаларни илмий асарларини чуқур ўрганиш зарур.
Бугун Абу Райҳон Беруний илмий меросини чуқур ўрганиш борасида дунёнинг бир қатор давлатларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда алломанинг 1050 йиллик юбилейини Тожикистон, Эрон, Озарбайжон, Покистон каби мамлакатларда кенг нишонлаш мақсадида катта тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Юртимизда ҳам жаҳон миқёсидаги ўтказиладиган мазкур тадбирга кенг кўламда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда Абу Райҳон Берунийнинг 1050 йиллик тавваллуд айёмини кенг нишонлаш мақсадида тадбирида қатнашган конференция иштирокчиларининг билдирган таклифлар асосида “Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда Абу Райҳон Беруний илмий меросининг аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида келишиб олинди. Алломанинг 1050 йиллик юбилейи арафасида “Абу Райҳон Беруний фаолияти суратларда” номли суратлар кўргазмаси ҳамда рассомлар танлови ўтказиш, Абу Райҳон Беруний фаолияти акс этган альбом тайёрлаш, олимнинг 1050 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказиладиган республика фан олимпиадасини Хоразм вилоятида ўтказиш, Хоразм Маъмун академияси олимлари, Урганч давлат университети тадқиқотчилари томонидан Беруний илмий фаолияти билан боғлиқ олиб борилаётган илмий тадқиқотларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари маъқулланди.
Мансур Мусаев,
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи,
сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)