“Ixlos med sentr” МЧЖ га қарашли хусусий клиника қурилишига 7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Унга 3 миллиард сўмлик зарур тиббий жиҳозлар келтирилиб, замон талаблари даражасида жиҳозланди.

80 ўринга мослаштирилган даволаш масканининг очилиш маросимида вилоят хокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари қатнашдилар, дея хабар беради туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сўз олганлар “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётганлигига, айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда янги тиббий клиникалар қурилиб, фойдаланишга топширилаётганлиги ҳам муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлашди.

Шу куни очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Клиника нафақат худуддаги қўшни туманлар аҳолисига, балки қўшни давлатлар фуқароларига ҳам хизмат кўрсатиши айтиб ўтилди.