Қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашдик, деб ёзмоқда Саида Мирзиёева.
⠀
Қайд этилишича, суҳбатнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлган.
⠀
Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
⠀
Мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакатимиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, деб хабар қолдирган Саида Мирзиёева.
Бибихоним ва Калон мажмуасини реставрация қилиш бўйича музокара олиб борилмоқда
Саида Мирзиёева қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармаси раҳбарияти билан учрашди.
Нурота тоғ тизмаси ҳудудида янги археологик ёдгорликлар аниқланди
- 1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Пенсия, газ, реклама ва тадбиркорликка оид янги қоидалар
- Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига
- Сув омборлари атрофида туризмни ривожлантирувчи тадбиркорларга имтиёзлар берилади
- Маърифатга тикилган умр
- Миллат отаси ёхуд Ўзбекистон Президенти қалбидаги орзу-армонлар ва ташвишлар ҳақидаги фалсафий эссе-достонни ўқиб...
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаблар белгиланди