Мутахассиснинг таъкидлашича, кунлик қабул қилинадиган калория одамнинг вазнига боғлиқ бўлиши керак. Ҳар бир килограммга 25-30 килокалория озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли тўғри келади.
“Умуман олганда аёллар кунига тахминан 1800-2000, эркаклар эса 2500 килокалория озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиши меъёр ҳисобланади”.
Яъни доимий жисмоний машқлар билан машғул бўладиган одамлар кўпроқ қувватга эҳтиёж сезади. Бу эса кўпроқ калорияли маҳсулот истеъмол қилишни талаб этади. Кам калорияли маҳсулот истемоли бундай одамларнинг вазн йўқотишига сабаб бўлиши мумкин.