Бу ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг биринчи босқичи доирасидаги учинчи шундай алмашинувдир.
Қарийб ярми узоқ ва ҳатто умрбод қамоқ жазосини ўтаётган собиқ маҳбуслар автобусда Ғарбий Соҳилдаги Рамаллаҳ шаҳрига олиб борилди. У ерда уларни оломон хурсандчилик билан кутиб олди.
Ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирган 19 январдан бери ҲАМАС Исроилга 15 нафар гаровга олинганини топширди. Шу кунгача у 400 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди, деб хабар беради ru.euronews.com.