Жорий йилнинг 1—31 март ҳолатига кўра, жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони эълон қилинди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабарида келтирилган.
Унга кўра:
Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
- 131-сонли йўналиш — 265 025
- 93-сонли йўналиш — 175 803
- 58-сонли йўналиш — 171 271
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
- 141-сонли йўналиш — 2 805
- 196-сонли йўналиш — 3 765
- 113-сонли йўналиш — 6 70
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
- Mercedes-Benz LF — 3 118 700
- Isuzu — 2 648 276
- Man — 1 773 924
- Saz LE 60 — 822 381
- Youtong (Электробус) — 244 195
Умумий маълумотга кўра, бир ой давомида 130 та йўналиш бўйича ташилган жами йўловчилар сони 8 607 476 нафарни ташкил этмоқда.