Жорий йилнинг 1—31 март ҳолатига кўра, жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони эълон қилинди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабарида келтирилган.

Унга кўра:

Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

  1. 131-сонли йўналиш — 265 025
  2. 93-сонли йўналиш — 175 803
  3. 58-сонли йўналиш — 171 271

Энг кам фойдаланилган йўналишлар:

  1. 141-сонли йўналиш — 2 805
  2. 196-сонли йўналиш — 3 765
  3. 113-сонли йўналиш — 6 70

Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:

  1. Mercedes-Benz LF — 3 118 700
  2. Isuzu — 2 648 276
  3. Man — 1 773 924
  4. Saz LE 60 — 822 381
  5. Youtong (Электробус) — 244 195

Умумий маълумотга кўра, бир ой давомида 130 та йўналиш бўйича ташилган жами йўловчилар сони 8 607 476 нафарни ташкил этмоқда.