Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, V Ислом бирдамлиги ўйинлари юртимиз спортчилари учун омадли бошланди. Хусусан, трек дастурида баҳс олиб борган велоспортчиларимиз илк медалга муаллифлик қилишди.

Аёллар ўртасидаги скретч бўйича гуруҳ пойгасида иштирок этган София Каримова бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда стартга чиққан бошқа бир вакиламиз Нафосат Кўзиева эса 10-ўрин билан кифояланди.