– биринчидан, нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб биржа савдоларига қўйиладиган кунлик умумий  автомобиль бензини ҳажмининг камида 20 фоизини 1 тонналик лотларда қўйилиши таъминланди;

– иккинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензини харидорларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида (лимит) белгиланди;

– учинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензинини кунлик қўйиладиган ҳажмлари оширилди.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни:

биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашди, шу билан бирга ;

биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 баробарга ошди (32 тадан 112 тага).

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги кўрсатилган чора-тадбирлар бу вақт талаб қиладиган масала ва табиийки ушбу даврда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари томонидан илгари сотиб олинган қиммат нархдаги бензин захиралари ҳисобига юқори чакана нархлар сақланиб қолиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархлари бўйича батафсил маълумотларини ўзининг расмий саҳифалари орқали бериб боради.