"Kaбaр" Қирғиз Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда ташқи ишлар, траспорт ва йўллар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, “Қирғиз темир йўллари” компаниясининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди, хусусан, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қирғизистон раҳбари учрашувнинг эътиборини мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишни жадаллаштириш зарурлигига ва темир йўл транспорти орқали йўловчи ва юк ташиш соҳасида рақамли ташаббусларни амаога оширишни давом эттиришга қаратди, деб ёзади “Кабар”.

Мутахассислар бир неча бор таъкидладиларки, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон  темир йўл линияси ишга тушгач, Хитойни энг қисқа йўл билан Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Мавжуд йўналишларга қараганда масофа 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддати  7-8 кунга қисқартирилади. Ушбу лойиҳанинг истиқболлари аллақачон очилган Қашқар-Эркештам-Ўш-Андижон–Тошкент автомобиль йўлаги орқали намойиш этилмоқда, бу Марказий осиёдан автомобиль траспорти воситаларининг Хитойга тезроқ киришига имкон берди.