Сайлов — мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнлардан бири. Ҳар бир сайловчи берган овоз юрт эртаси, келажагимиз ва фуқаролар ижтимоийсиёсий ҳақҳуқуқларини ўзида мужассамлаштиради. Шу маънода, фуқаролардан сайлов жараёнларида юксак мулоҳазакорлик талаб этилади. Халқ бугун кимга юксак ишонч билдирса, у эртага бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради.
Ёшларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги давлат аҳамиятига эга муҳим масалалардан биридир. Шу боис, қашқадарёлик ёшлар сайловнинг ташкилий ишларида доим фаол. Вилоятдаги сайловчиларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этаётган ёшларга миллий сайлов тизимидаги ислоҳотлар самаралари ҳақида тушунчалар берилиб, сайлов жараёнлари
билан таништириб борилмоқда. Қуйида Қашқадарё вилояти “Келажак лидерлари” клуби аъзоларининг сайловолди жараёнлари, шунингдек, сайлов бўйича фикрлари билан танишасиз.
Аббосхон ЭГАМБЕРДИЕВ, Қашқадарё вилояти “Келажак лидерлари” клуби раҳбари:
— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг яқин ва узоқ муддатли истиқболи учун улкан аҳамиятга молик ҳодисадир. Юртимизда умумий, тенг, тўғридантўғри, яширин овоз бериш тамойилларига таянган ҳолда сайлов ҳуқуқини таъминлаш, сайловни эркин ва адолатли, очиқ ҳамда ошкора ўтказишга оид ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга, жумладан, замонавий демократик сайлов тизимини ривожлантиришга қаратилган изчил чоралар кўрилди. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги шу давргача бўлиб ўтган сайловлар давомида тўплаган миллий тажриба, илғор хорижий амалиёт, халқаро стандартлар, фуқароларнинг сиёсий онги ўсиши, демократик ислоҳотларнинг бориши ва талабларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиб бормоқда. Биз — ёшлар ўз фуқаролик позициямизни аниқлаб олишимиз керак. Мен ҳам мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловида ёш сайловчи сифатида иштирок этаман. Ватанимиз тақдири, юртимиз равнақига бефарқ бўлмаган ҳамда ўзим муносиб кўрган номзодга овоз бераман. Кейинги 5 йилликда халқимиз, хусусан, ёшларнинг ҳаётига улкан таъсир кўрсатадиган ушбу сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!
Забаржад ҚАҲҲОРОВА, Қарши давлат университети талабаси:
— Мамлакатимизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалда тўла таъминлаш, миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов андозаларини тарғиб қилиш, ўрганиш ва ўргатишга бугунгидек юксак эътибор қаратилмаган, кенг шароит ва қулай имкониятлар яратилмаган. Президент сайловида илк бор иштирок этаётганим учун бироз ҳаяжондаман. Зеро, бу муҳим сиёсий жараён юртимизнинг эртанги тараққиёт йўли қандай бўлишини белгилаб беради. Қонунчилигимизга кўра, сайловчининг сайловда овоз беришда иштирок этиши мажбурият эмас, балки ҳуқуқ саналади. Бироқ бу ҳуқуқдан самарали фойдаланиш, ўз тақдирини давлат, жамият, халқ тақдири билан боғлиқ ҳолда кўриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир. Шу боис, ўз ҳуқуқимдан тўлатўкис фойдаланиб, юртим тақдирига дахлдор эканимни кўрсатаман. Инсон дунёга келар экан, ўз йўналиши, ҳаётдаги ўрни, ўқиши, иши, ўқимоқчи бўлган китоби, ёқтирган машғулоти, дўстлари — барчабарчасини танлаш ҳуқуқига эга. Танловларни эркин, хоҳиш ва истакларимизга кўра амалга оширамиз. Бизнинг танловимиз келажагимизни белгилайди. Шундай экан, ўз келажагимга бефарқ бўлмаган ҳолда, фаол фуқаролик ҳуқуқимга кўра, ёш сайловчи сифатида муносиб номзодга овоз бераман. Зеро, халқимиз келажагига, унинг эртанги кунига бефарқ эмасман.
Лола РАҲМАТУЛЛАЕВА, Қарши давлат университети талабаси:
— Ўз ҳақ-ҳуқуқи ва бурчларини чуқур англаб етган ёш авлод мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган фаол қатламга айланди. Шу боис, Қашқадарё вилояти ёшлари ҳам сайловга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 24 октябрь санасидаги сайлов очиқлик, ошкоралик ва ҳалоллик тамойиллари асосида ўтишига шубҳа йўқ. Бунда эса демократик ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани, фуқароларнинг сиёсийҳуқуқий маданияти юксалиб, ижтимоий фаоллиги ортаётгани, адолатлилик, холислик принциплари устуворлигини кўриш мумкин. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали сайловга тайёргарлик ва тарғибот ишларини кузатиб боряпман. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда сайловолди жараёни демократик руҳда кечмоқда. Тан олиш жоиз, бугунги кун ёшлари реал ислоҳотларга ишонади, масъулиятни ҳис этади. Ватан тақдирига, эртанги кунга бефарқ бўлмаган инсон борки, ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беради. Сайловда илк бор иштирок этаётган ёшларнинг доимий равишда ўз сиёсийҳуқуқий билимларини ошириб бориши, жамиятимиз ижтимоийсиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар самараси ва таъсирчанлиги ошишига хизмат қилади. Мен ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бераман.
Қашқадарё вилояти “Келажак лидерлари” клуби ахборот хизмати раҳбари
Муҳаммадали Мамадалиев ёзиб олди.