Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон томонидан 2024 йил сентябр ойида БМТ сессиясида илгари сурилган. Резолюция сунъий интеллект соҳасида ишончли ва хавфсиз технологияларни ривожлантириш, таълим, стартаплар ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ҳужжатга аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватлаш билдирилди. Бу халқаро миқёсда СИнинг этик ва хавфсиз қўлланилиши бўйича умумий ечимга эришиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Резолюцияга мувофиқ, Душанбе шаҳрида Сунъий интеллект бўйича минтақавий марказ ташкил этилади. Ушбу марказ Марказий Осиёда СИ бўйича дастурларни мувофиқлаштириш, университетлар, дата-марказлар ва технопарклар ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, СИни тартибга солиш ва ўз-ўзини назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, мазкур ташаббус Марказий Осиёни бошқа минтақалар учун намуна сифатида кўрсатишни мақсад қилади.